Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:00

Хитой кўмир конида портлаш юз берди


Хенан вилоятида рўй берган мазкур портлаш оқибатида 35 одам нобуд бўлди, 44 нафари ер остида қолиб кетди.

Иш хавфсизлиги бўйича давлат маъмуриятига қарашли интернет сайтида тарқатилган хабарга кўра, портлаш пайтида конда 93 одам бўлган. Улардан 14 нафари ер юзига чиқиб олишга муваффақ бўлган.

Ўтган йил Хитой конларида юз берган портлашлар натижасида¸ расмий маълумотларга кўра, 3200 одам нобуд бўлган. Мустақил манбалар эса ҳақиқий рақамларнинг бундан анча катта эканини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG