Линклар

Қозоғистон жанубида вертолёт портлади


Интерфакс ахборот агентлиги хабарига кўра, чегара қўшинларига қарашли вертолётнинг Жанубий Қозоғистон вилоятида ҳалокатга учрагани оқибатида 10 киши нобуд бўлган, уч нафари яраланган.

Угамск дарасидаги ҳалокат “МИ-8” русумидаги вертолётнинг қуйруқ қисми қояга тегиб кетгани оқибатида юз берган.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати баёнотига асосланиб Интерфакснинг билдиришича, вертолёт қозоқ ҳарбийларни Ўзбекистон билан чегарадош туманга олиб кетаётган бўлган.

Ҳалокат юзасидан баëнот эълон қилган Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси¸ ҳарбийлар Ўзбекистон билан чегарада юзага чиққан воқеани ўрганиш мақсадида кетаëтганида¸ фожеа юз берганини билдирди.

“Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг чегара қўшинларидан олти нафар қуролли жиноятчи Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлгани ҳақида маълумот олинди. Шундан сўнг Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизматининг минтақавий қўмондонлиги томонидан чегарани қўриқлашни кучайтириш ҳақида чоралар кўрилди”, дейилади Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси баёнотида.
XS
SM
MD
LG