Линклар

logo-print

Россия Эронга ракета жўнатганини рад қилди


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров қароқчилар қўлга олган “The Arctic Sea” кемасининг Эронга учқичларга қарши ишлатиладиган “S-300” русумидаги ракеталар олиб кетаётган бўлгани ҳақидаги маълумотни “мутлақ нотўғри” дея баҳолади.

Россия экипажи бошқарган Малта кемасининг июл ойида Швеция яқинида қароқчилар томонидан ўғирлангани иддао қилинган эди.

Бир неча ҳафта ўтиб Россия ҳарбийлари бу кеманинг Атлантика океанидан топилганини билдирди.
XS
SM
MD
LG