Линклар

logo-print

Тошкентда ШҲТ расмийлари учрашади


Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий мувофиқлаштирув кенгашининг навбатдаги йиғилиши 10 – 11 сентябр кунлари Тошкентда бўлади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига асосланиб Регнум ахборот агентлигининг билдиришича, йиғилиш кун тартибидаги асосий масала Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Пекинда ўтадиган саммитига тайёргарликдир.

Шунингдек, учрашувда ташкилот фаолиятига алоқадор бошқа муҳим масалаларнинг ҳам муҳокама этилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG