Линклар

Карзай биринчи босқичдаёқ ғолиб бўлиши мумкин


Афғонистон раҳбари Ҳамид Карзай президентлик сайлови биринчи босқичида ғалаба қозониш учун етарли бўлган овозни тўплай олган.

Сайлов бюллетенларининг 90 фоизи санаб бўлинаркан, Карзай сайловчиларнинг 54 фоиздан кўпроқ овозини қозонгани эълон қилинди.

Карзайнинг рақиби, собиқ ташқи ишлар вазири доктор Абдуллоҳ Абдуллоҳ сайловчиларнинг 28 фоиздан кўпроқ овозини тўплаган.

Айни пайтда қайд этилган қонунбузарликлар туфайли юзлаб сайлов участкаларида сайлов натижалари қайта кўриб чиқилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG