Линклар

logo-print

Эрон: мухолифатчиларни ҳибсга олиш давом этмоқда


Сешанба куни Теҳронда мухолифат етакчиси Мир Ҳусайн Мусавийнинг маслаҳатчиси Али Ризо Беҳиштий ҳибсга олинган. Бу ҳақда "Фардо" радиоси хабар қилди.

Аввалроқ Эрон хавфсизлик кучлари президентлик сайловларидан сўнг мухолифат аъзоларига қарши таъқибларни ўрганиш учун мухолифат тарафидан тузилган комиссия идорасида тафтиш ўтказган эди.

12 июнда ўтказилган президентлик сайловида Эроннинг амалдаги президенти Маҳмуд Аҳмадинажод ғолиб чиққани эълон қилинди. Мухолифат сайлов натижалари сохталаштирилганини даъво қилиб келади.

Сешанба куни яна бир эронлик мухолифат етакчиси Маҳдий Каррубий офисида ҳам тинтув ўтказилган.
XS
SM
MD
LG