Линклар

Эрон ядровий дастурга оид таклифларини очиқлайди


Бугун Эрон ўз ядровий дастурига оид янги таклифларни жаҳоннинг олти етакчи давлатига тақдим этиши керак. Бу ҳақда сешанба куни Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий маълум қилди.

Жаҳоннинг олти етакчи давлати дейилганда БМТнинг беш доимий аъзоси ва Германия назарда тутилаяпти. Бу давлатлар Эрон ядровий қурол яратаётгани борасида хавотир билдириб келади.

Душанба куни Эрон раҳбари Маҳмуд Аҳмадинажод ўз давлати ядровий масалада сўзлашувларга тайёр экани ва айни пайтда ядровий соҳада изланиш олиб боришга Эроннинг ҳам ҳаққи борлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG