Линклар

Обама G-20 саммитига мезбонлик қилади


АҚШ президенти Барак Обама ривожланган 20 давлат раҳбарларининг бўлажак саммитида глобал иқтисодий бўҳронни бартараф этиш концепцияси ишлаб чиқилишига умид билдирди.

Иқтисоди ривожланган 20 давлат раҳбарлари иштирокидаги саммит 24-25 сентябр кунлари АҚШнинг Питтсбург шаҳрида ўтказилади.

Ўтган ҳафта Лондонда учрашган 20 давлат молия вазирлари жаҳон иқтисоди рецессиядан чиқаётгани белгилари кузатилаётган бўлса-да, ўсишни рағбатлантириш учун қўшимча маблағлар ажратилиши зарурлиги ҳақида таъкидлашган эди.
XS
SM
MD
LG