Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:57

АҚШ мухбири Афғонистонда гаровдан озод қилинди


Британия махсус кучлари толиблар гаровга олган “New York Times” газетаси мухбирини озод қилди.

Британия фуқароси бўлган Стефен Фаррел НАТО кучлари ҳаводан ҳужум уюштирган жойни кўриш учун шанба куни Қундуз вилоятига борганда толиблар уни таржимони билан бирга ўғирлаб кетган эди.

Қундуз вилоятининг Чордара туман ҳокими Абдул Воҳид Умархейл ғарблик журналист эрта тонгда ўтказган рейд давомида озод қилинганини айтди.

Британия расмийларига кўра, рейд давомида бир ҳарбий ва журналистнинг таржимони ҳалок бўлган.

Отишма пайтида толиблар қўмондони ҳам ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG