Линклар

Эронда мухолифат маслаҳатчиси ҳибсга олинди


Эрон хавфсизлик хизмати ходимлари сешанба куни Мир Ҳусайн Мусавийнинг юқори лавозимли маслаҳатчиси Али Риза Беҳештини Теҳронда қўлга олган. Бу ҳақда Озодликка Мусавийга яқин манбалар хабар берди.

Мусавий¸ 12 июн куни ўтказилган президентлик сайловларида иқтидордаги президент Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг асосий рақиби бўлган ва унинг мағлуб деб топилгани мамлакат бўйлаб кенг кўламли норозиликларга сабаб бўлган эди.

Беҳешти июн ойида ўтказилган президентлик сайловидан кейин ҳибсга олинган намойишчиларнинг таҳқирлангани ҳақидаги иддаоларни ўрганиш бўйича тузилган мухолифат комиссиясига бошчилик қилаëтган эди.
XS
SM
MD
LG