Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:41

Москва Исроил матбуоти хабарларини рад этди


Россия Бош вазири матбуот котиби Дмитрий Песков душанба куни Владимир Путин исроиллик ҳамкасби билан учрашмаганини айтди.

Кремл матбуот вакили ҳам президент Дмитрий Медведев Бенямин Нетаняҳу билан учрашгани ҳақидаги маълумотни рад қилди.

Исроилдаги ахборот агентликлари Бенямин Нетаняҳу душанба куни Москвада бўлиб қайтгани ҳақида хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, Россия расмийлари билан мулоқот чоғида Нетаняҳу Россиянинг Эрон ва Сурияга замонавий қуроллар етказиб бериши масаласини муҳокама қилган.

Исроил Россияни “S-300” русумидаги ракета системасини Эронга сотмасликка чақириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG