Линклар

logo-print

Туркияда сув тошқинидан ўнлаб одам нобуд бўлди


Истанбул ҳокими Муаммар Гулер сув тошқинлари 20 нафар одам ҳаётига зомин бўлганини айтди.

Унга кўра, табиий офат натижасида яна йигирмадан ортиқ одамга шикаст етган.

Кучли ёмғир ёғиши давом этишини айтган Гулер аҳолини муҳофаза қилиш учун ҳукумат бор имкониятни ишга солаётганини айтди.

Маълумотларга кўра, сув тошқини турар-жой бинолари, автомобил ва темир йўллари ҳамда кўприкларга жиддий зарар етказган. Катта йўлларда автомашиналар тирбанд бўлиб қолган.
XS
SM
MD
LG