Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:29

Карзай сайлов натижасидан мамнун


Афғонистон Мустақил сайлов комиссияси 90 фоиздан ортиқ сайлов участкасида берилган овозлар санаб бўлинганидан сўнг иқтидордаги президент Ҳамид Карзай сайловчиларнинг 54 фоиз овозини олганини эълон қилди.

Комиссияга кўра¸ Карзайнинг асосий рақиби собиқ Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳ сайловчиларнинг 28 фоиз овозини олган.

Айни пайтда Сайловга алоқадор шикоятларни ўрганадиган махсус комиссия сайлов давомида сохтакорликларка йўл қўйилгани фактлари аниқланганини маълум қилди.

Ҳамид Карзай Мустақил сайлов комиссияси фаолиятини “бетараф ва миллий руҳда” дея баҳолади.

Айни пайтда Абдуллоҳ Абдуллоҳ¸ комиссияни Карзайга ишлаëтганликда айблади.
XS
SM
MD
LG