Линклар

Ўзбек-қирғиз газ музокаралари бормоқда


Бу ҳақда Қирғизистон Бош вазири Игор Чудинов 9 сентябр куни журналистлар билан учрашувда эълон қилди.

Унга кўра, сўзлашув жараёни мураккаб кечмоқда. Қирғизистон жаҳон бозорида энергия ресурслари нархи пасайганини таъкидлаб¸ Тошкентдан амалдаги келишувни ўзгартириш ва йилнинг сўнгги чораги учун газ нархини туширишни сўрамоқда.

2008 йил охирида Қирғизистон 2009 йил учун Ўзбекистондан ҳар минг куб метр газни 240 доллардан сотиб олиш ҳақида келишув имзолаган эди.

“Кыргызгаз” ширкати 18 миллион долларлик қарз тўланганидан кейин Ўзбекистон жорий йил тўртинчи чорагида газ нархини 20 фоизга камайтириши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.
XS
SM
MD
LG