Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:56

Бўстонлиқ қамоқхонасида нима гап?


Хавфсизлик чоралари ўта кучайтирилган Бўстонлиқ қамоқхонасидан 10 жиноятчининг қочганига оид қозоқ расмийлари тарқатган хабар¸ ҳозирча Тошкент томонидан тасдиқланмади.
Хавфсизлик чоралари ўта кучайтирилган Бўстонлиқ қамоқхонасидан 10 жиноятчининг қочганига оид қозоқ расмийлари тарқатган хабар¸ ҳозирча Тошкент томонидан тасдиқланмади.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик комитети ходими сешанба куни Угам дарасида содир бўлган вертолëт ҳалокатини Бўстонлиқ қамохонасидан жиноятчиларнинг қочиши воқеаси билан боғламоқда. Ҳозирча ўзбек расмийлари бундай воқеани инкор этмоқдалар.

Ўзбекистондаги хавфсизлик чоралари ўта кучайтирилган қамоқхонадан қочган жиноятчилар олти одам, жумладан бир аёл ва уч яшар болани ўлдирди, икки кишини яралади.

Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг Жанубий Қозоғистон бўйича "Онтустиқ" минтақавий штаби бошлиғи ўринбосари Жанарбек Мадидинов Интерфакс-Қозоғистон ахборот агентлигига хабар қилди.

Ўзбекистон тарафдан қуролли жиноятчиларнинг Қозоғистон-Ўзбекистон чегарсидаги тоғли ҳудудларга қочгани ҳақда хабар олингач¸ "Aрлан" разведка-қидирув бўлинмаси жангчилари ҳарбий вертолëтда мазкур ҳудудга йўл олди ва бу вертолëт Жанубий Қозоғистоннинг Угам дарасида ҳалокатга учради¸ деб Интерфакс-Қозоғистон мухбирига хабар берган жаноб Мадидинов.

Вертолëт ҳалокати оқибатида сешанба куни содир бўлган ушбу ҳалокат оқибатида 10 одам нобуд бўлди¸ уч нафари жароҳатланди.

Мазкур манбага кўра, ўн нафар жиноятчи Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги хавфсизлик чоралари кучайтирилган қамоқхонадан 6 сентябр куни қочишга муваффақ бўлган.

Манбанинг яна билдиришича, қочиш пайтида улар қамоқхонанинг икки нозирини ўлдириб¸ ўзлари билан автомат қуролни олиб кетган.

Қозоғистон Миллик хавфсизлик қўмитасидаги манба қамоқдан қочган жиноятчилар милиция таъқибидан қочиб¸ Тошкент яқинидаги
Ғазалкент қишлоғига яширинган пайтда икки киши- боғча тарбиячиси ва уч яшар болани ўлдирган.

- Бир оздан кейин қамоқдан қочганлар гуруҳи Бўстонлиқ милициясининг патрулини ўққа тутган. Оқибатда милициянинг икки ходими ўлган, икки нафари яраланган, дейди манба.

Қозоқ расмийсига кўра¸ Ўзбекистон қамоғидан қочган қуролли жиноятчиларнинг Қозоғистон билан чегарадаги тоғли ҳудудларда бекинаëтганига оид тахминлар боис¸ икки давлат чегарасини қўриқлаш кучайтирилган.

Шу воқеа муносабати билан Жанубий Қозоғистон вилояти расмийлари хавфсизлик кучларини жанговор ҳозирлик ҳолатига келтириш ҳақида қарор қабул қилиб, минтақага қўшимча кучлар жўнатган.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг Жанубий Қозоғистон бўйича "Онтустиқ" минтақавий штаби бошлиғи ўринбосари Жанарбек Мадидинов Интерфакс-Қозоғистон ахборот агентлигига берган маълумот тафсилотларини ўрганиш мақсадида Озодлик телефон орқали боғланган Тошкент вилоят Ички ишлар бошқармаси ходими бу ҳақдаги маълумотни инкор қилди.

Озодлик мурожаат қилган Тошкент вилоят Бўстонлик район ҳокимлиги расмийси эса¸ район ҳудудида кучайтирилган тартибдаги қамоқхонанинг ўзи йўқ¸ деган жавоб билан суҳбатни калта қилди.

Воқеа тафсилотларига оид янги хабарлар билан Озодлик сайтини мунтазам кузатиш орқали танишишингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG