Линклар

Барадей: Эрон мулоқотдан воз кечмаслиги керак


Эрон ядровий масалада Вашингтон таклиф этаётган мулоқотдан воз кечмаслиги керак. Бу ҳақда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик раҳбари Муҳаммад ал-Барадей таъкидлади.

Жаноб Барадейнинг бу ҳақдаги баёноти Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақийнинг ўз мамлакати ядровий дастурига оид янги таклифларни жаҳоннинг олти етакчи давлатига тақдим этиши ортидан янгради.

Жаҳоннинг олти етакчи давлати дейилганда БМТнинг беш доимий аъзоси ва Германия назарда тутиляпти. Бу давлатлар Эрон ядровий қурол яратаётгани борасида хавотир билдириб келади.

Душанба куни Эрон раҳбари Маҳмуд Аҳмадинажод ўз давлати ядровий масалада сўзлашувларга тайёр экани ва айни пайтда ядровий соҳада изланиш олиб боришга Эроннинг ҳам ҳаққи борлигини таъкидлаган эди.
XS
SM
MD
LG