Линклар

Мексикада террорчилар зарарсизлантирилди


Мексика ҳуқуқ-тартибот органлари чоршанба кечқурун "Аэро-Мексико" ширкатига тегишли йўловчи учқични олиб қочганликда гумонланаётган олти шахсни ҳибсга олди.

Мексика ички ишлар вазирлигининг билдиришича, олиб қочилган Боинг-737 учқичи пойтахт Мехико аэропортига қўндирилган.

Учқични олиб қочганлар Боливия фуқаролари бўлиб, улар Мексика президенти билан учрашувга рухсат берилмаса, учқични портлатиб юбориш билан пўписа қилганлар.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари учқич бортига кириб, уларни қўлга олишга муваффақ бўлди. Учқич бортида 104 йўловчи бўлган.
XS
SM
MD
LG