Линклар

Чавес Медведев ва Путин билан учрашади


Россияга ташриф буюрган Венесуэла раҳбари Уго Чавес бугун Москвада президент Дмиртий Медведев ва бош вазир Владимир Путинлар билан учрашади.

Музокаралар натижасига кўра, икки давлат ўртасида энергетика, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик ва бошқа соҳаларга оид ҳамкорлик шартномалари имзоланиши кутилаётир.

Россия бош вазири ўринбосари Игор Сечиннинг билдиришича, Москва Венесуэла армиясига йирик миқдорда танк етказиб бериш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда.
XS
SM
MD
LG