Линклар

Туркияда табиий офат қурбонлари сони ошмоқда


Туркияда рўй берган сув тошқини камида 30 одам умрига зомин бўлган, бир қанча одам бедарак йўқолгани хабар қилинмоқда.

Аввалроқ айрим манбалар тошқинда 6 киши, бошқа манбалар эса 10 киши хабар қилган эдилар.

Табиий офатдан энг кўп Истанбул аҳли азият кўрмоқда. Истанбулнинг халқаро аэропортига элтувчи асосий йўллари чуқур сув остида қолган.

Сув тошқинига тўхтовсиз ёмғирлар сабаб бўлган. Истанбул атрофида сўнгги 80 йил мобайнида бундай тўхтовсиз ёмғир ёғмаган.

Яқин кунларда Туркия шимолий-ғарбида янада кўпроқ ёғингарчилик бўлиши башорат қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG