Линклар

Ғарб журналисти талофотлар ҳисобига озод қилинди


Афғонистонда ғарблик журналистнинг жангарилар гаровидан озод қилиниши кескин танқидга учрамоқда.

Британия қўшинлари чоршанба куни ўтказилган махсус амалиёт чоғида “New York Times” нашри журналисти озод қилди. Бироқ ушбу амалиёт чоғида афғонистонлик журналист Султон Мунадий, Буюк Британия аскари ва тинч аҳоли вакилларидан икки киши нобуд бўлди.

Айни пайтда афғонистонлик бир гуруҳ журналистлар ўз ҳамкасблари Султон Мунадий ўлимида халқаро кучларни айбладилар.
Афғонистон "Медиа" клуби ҳам НАТО ҳаракатларини кескин қоралади.

Британия нашрлари эса журналистларни озод этиш борасида олиб борилган музокаралар натижа бераётган бир пайтда ҳарбийлар томонидан куч ишлатилишини савол остига қўймоқдалар.
XS
SM
MD
LG