Линклар

Обама Конгресс олдида ўз режасини очиқлади


АҚШ президенти Барак Обама соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш дастури борасида мамлакат Конгрессида чиқиш қилди.

Оқ уй раҳбари соғлиқни сақлаш тизими тубдан ислоҳ қилиниши зарурлиги ва бу мавзу "сиёсий ўйинлар" нишонига айланмаслиги лозимлигини таъкидлади.

-Ўзаро баҳслар ва тортишувлар вақти тугади. Ҳаракат қилиш фурсати келди. Эндиликда ҳар иккала партиянинг энг яхши ғояларини бирлаштириш ва Америка халқига бизни беҳуда сайламаганини намойиш қилиш фурсати келди. Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш вақти келди, деди Барак Обама.

Конгрессга тақдим қилинган янги режага мувофиқ ҳар бир фуқаро учун мажбурий тиббий суғурта жорий этилмоқда. Обамага кўра, 10 йилга мўлжалланган ушбу режа қиймати 900 миллиард долларни ташкил этиши мумкин. Сўнги ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирда АҚШда қарийб 50 миллионга яқин одам тиббий суғуртага эга эмас.
XS
SM
MD
LG