Линклар

logo-print

Чавес Грузия айирмачи ўлкаларини тан олди


Венесуэла президенти Уго Чавес Грузиянинг айирмачи ўлкалари Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини тан олди.

Кремлда Россия президенти Дмитрий Медведев билан ўтказилган музокаралар чоғида Уго Чавес ўз давлати бугундан бошлаб Жанубий Осетия ва Абхазияни мустақил давлат сифатида тан олишини эълон қилди.

Дмитрий Медведев ўз навбатида Россия айирмачи ўлкалар тақдирига бефарқ қараб турмаслигини билдирди.

- Халқаро ҳуқуқнинг янги субъектини тан олиш, олмаслик бу ҳар бир суверен давлатнинг шахсий ишидир. Биз бу икки давлат тақдирига бефарқ қараб турмаймиз. Бундай қарор қабул қилганинг учун сенга миннатдорлик билдирмоқчиман, деди Россия президенти.

Шу кунгача айирмачи ўлкалар Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини биргина Россия ва Никарагуа тан олган¸ холос.
XS
SM
MD
LG