Линклар

logo-print

Иссиқкўлда ўзбек-қирғиз чегарачилари учрашмоқда


Иссиқкўлда Қирғизистон ва Ўзбекистон Чегара хизмати раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда.

9 сентябр куни бошланган мазкур тадбир июл ойи бошида Андижонда бўлиб ўтган учрашувнинг навбатдаги давраси сифатида кўрилмоқда.

Қирғизистон чегара хизмати раиси ўринбосари Чўлпўнбек Турусбековга кўра, учрашувда бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинмоқда.

- Масалан, чегара хавфсизлиги бўйича келажакдаги режалар, ҳамкорликда ишлаш масалалари кўриб чиқилади. Шунингдек, баҳсли ҳудудлар бўйича биргаликда ишлаш масаласи ҳам ўртага қўйилмоқда, деди Чўлпўнбек Турусбеков.

Чегара хизмати расмийсининг билдиришича, 25 сентябр куни Ўш шаҳрида Қирғизистон билан Ўзбекистон чегара хизматларининг қўшма коллегияси бўлиб ўтади. Турусбековга кўра, бу каби тадбир Қирғизистон Чегара хизмати тарихида илк бора ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG