Линклар

Ироқда зўравонликлар давом этмоқда


Ироқ бўйлаб содир этилган портлаш ва ҳужумлар оқибатида 20дан зиёд фуқаро нобуд бўлди.

Мамлакат шимолида курдлар истиқомат қилувчи қишлоқлардан бирида худкуш томонидан содир этилган портлаш оқибатида камида 19 киши нобуд бўлди, 20дан ошиғи тан жароҳати олди.

Мосул шаҳри яқинида ҳам худкуш шахс ўз машинаси портлатишга уринган, бироқ полиция ходимлари уни отиб ташлаган.

Бағдодга яқин Маҳмудия шаҳрида эса йўл четига ўрнатилган иккита бомба портлаган. Оқибатда тўрт киши нобуд бўлган, 30га яқин фуқаро жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG