Линклар

Тоғли Қорабоғда отишма рўй берди


Озарбайжон матбуоти тарқатган хабарга кўра, Тоғли-Қорабоғ ҳудудида Озарбайжон ва Арманистон чегарачилари ўртасида рўй берган отишмада арманистонлик тўрт ҳарбий нобуд бўлган.

Хабарда айтилишича, чегарачилар ўртасидаги отишма мунозарали ҳудудга яқин Ағдом туманида рўй берган.

Бироқ ҳозирда расмий Боку ва Ереван мазкур хабарни тасдиқламади.

1990 йиллар бошида Тоғли Қорабоғ учун Арманистон ва Озарбайжон ўртасида бўлиб ўтган уруш оқибатида 30 минга яқин фуқаро нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG