Линклар

Эрон:намойиш қурбонлари сони ортди


Эрон Инқилоб посбонлари корпуси қўмондони Абдуллоҳ Арағийга кўра, 12 июн кунги президент сайлови натижаларига қарши
Теҳронда ўтказилган намойшларда 36 киши нобуд бўлган.

Арағийнинг “Etemad” нашрига билдиришича, қурбон бўлганлардан уч нафари Теҳрон жанубидаги Каҳризок қамоқхонасида нобуд бўлган.

Эрон расмийлари Теҳрондаги намойшларда 30га яқин киши нобуд бўлганини билдирган. Бироқ мухолифатнинг билдиришича, намойишлар чоғида 70дан зиёд киши ҳалок бўлган.

Июл ойида Каҳризок қамоқхонасида маҳбусларга нисбатан тазйиқлар қўлланилгани хабар қилингандан сўнг, Эрон Олий руҳонийси мазкур қамоқни ёпиш тўғрисида топшириқ берди.
XS
SM
MD
LG