Линклар

Россия Эрон таклифини ўрганмоқда


Россия Эроннинг ўз ядровий дастури борасида тақдим қилган янги таклифлари синчковлик билан ўрганиб чиқилиши лозимлиги ва Москва бу таклифларни ўрганишга киришганини билдирди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Андрей Нестеренко чиқарилган хулосалар борасида Москва олти томонлама музокаралардаги ҳамкорлари АҚШ, Буюк Британия, Франция, Хитой ва Германия билан ўртоқлашишини маълум қилди.

Чоршанба куни Эрон ўз таклифларини ядровий дастур борасида олиб борилаётган олти томонлама музокара иштирокчиларига тақдим этди.

Айни пайтда¸ АҚШ расмий Теҳрон ядровий қуролга эга бўлиш имкониятини сақлаб қолишга уринаётгани хусусида жиддий хавотир билди.
XS
SM
MD
LG