Линклар

Афғонистон: берилган овозлар бекор қилинди


Афғонистонда Сайлов бўйича шикоятларни ўрганиш комиссияси қайд этилган қонунбузарчиликлар туфайли иккита вилоятдаги айрим сайлов участкаларида берилган овозларни бекор қилиш ҳақда топшириқ берди.

БМТ ҳомийлигида тузилган комиссиянинг билдиришича, Пактика ва Ғазни вилоятларидаги овоз бериш жараёни чоғида қўпол қонунбузарчиликка йўл қўйилгани аниқланган.

Комиссия сайтида эълон қилинган баёнотга кўра, Пактика вилоятидаги бешта ва Ғазни вилоятидаги эса 27 сайлов участкасидан берилган овозлар бекор қилинган.

Куни кеча Афғонистон Мустақил сайлов комиссияси иқтидордаги президент Ҳамид Карзай сайловчиларнинг 54 фоизи¸ унинг асосий рақиби Абдуллоҳ Абдуллоҳ эса¸ 28 фоиз овозини олганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG