Линклар

logo-print

Тошкент уран сотишни кенгайтирмоқчи


Ўзбекистон Қизилқумдаги еттита уран конини кимошди савдосига қўйиш ниятида.

Ўзбекистон Геология ва минерал қазилмалар давлат қўмитаси раҳбари Наримон Мавлоновнинг “Ассошиэйтид пресс” агентлигига айтишича, ҳозир Ўзбекистон керакли ҳужжатларни тайёрламоқда ва конларни ўзлаштириш бўйича тендер келаси йилнинг март ойида эълон қилинади.

Ўзбек расмийсига кўра, кимошди савдосида ҳар қандай хорижлик компаниялар иштирок этиши мумкин.

Мамлакатдаги уран конларини ўзлаштириш ва экспорт қилиш борасида Ўзбекистон яқинда Жанубий Корея ва Япония билан шартнома имзолаган эди.
XS
SM
MD
LG