Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:05

Шууримизни чулғаган туман


Айрим мусулмонларнинг фикрлар жангига қурол кўтариб киришга иштиëқмандлиги¸ Ғарбдаги кўпчиликни Ислом ўзгача фикрга бетоқат¸ деган янглиш хулосага олиб келди.
Айрим мусулмонларнинг фикрлар жангига қурол кўтариб киришга иштиëқмандлиги¸ Ғарбдаги кўпчиликни Ислом ўзгача фикрга бетоқат¸ деган янглиш хулосага олиб келди.

Бугун қувган ҳам¸ қочган ҳам ўзини Ўзбекистондаги мустабид тузум қурбони қилиб кўрсатишга одатланиб бораëтган айни кунларда фикрга қарши фикр билан жавоб беришнинг миллий миқëсда ноëблашиб бораëтгани сезилмоқда.

Ўтган ҳафта Озодлик радиоси йиллардан бери гоҳ сўниб¸ гоҳ аланга олиб келаëтган мураккаб¸ аммо ўз долзарблигини йўқотмай келаëтган бир савол атрофида махсус дастур ташкил этди.

“Ислом ва сўз эркинлиги: Чегара қайда?” деб номланган бу давра столини ташкил қилишга эса¸ www.uznews.net мустақил интернет хизмати бош муҳаррири Галима Бухорбоева ва Ўзбекистонда таъқибга учраб¸ Швециядан бошпана топган таниқли имом Обидхон қори Назаров ўртасида юзага чиққан мубоҳаса туртки бўлди.

Ислом ва мусулмонлар¸ хусусан дин уламолари танқиддан холими¸ инсониятнинг аксар қисми¸ айниқса мустабидлик зулми остида эътиқоди топлаëтган¸ хўрланаëтган миллионлар орзу қилаëтган эркинлик¸ хусусан сўз эркинлиги чегараси қайда тугайди¸ миллионлар учун муқаддас бўлган дин ва диний масалалар ҳақда гапирар экан¸ сўз эркинлигини муқаддас билувчи журналистлар бу эркинлик доирасини белгилашлари лозимми¸ ëхуд эркин матбуот учун дахлсиз бўлган ҳудуднинг ўзи бўлмаслиги лозимми¸ деган жиддий мушоҳадани тақозо этувчи саволлар қўйилди Озодлик қурултойида.

Бу савол доираси фақат мустақил журналист ва имом ўртасидагина муҳокама этиладигандан кўра кенгроқ ва у жамият ҳаëтининг туб илдизларига дахлдор бўлгани боис¸ уни кенгайиб бораëтган Озодлик муштарийлари муҳокамасига тақдим этишга қарор қилдик.

Гарчи муштарийларимиз орасидаги фикрлар тортишуви эндигина бошланган бўлса-да¸ баҳс ўз ўзанидан чиқиб кетишини тўхтатиш мақсадида¸ келган айрим шарҳлардан туғилган ўйлар билан ўртоқлашмоқчимиз. Аслида бу мулоҳазаларнинг аксари савол шаклида. Жавоб изланаëтган саволлар эса¸ Ўзбекистонда эркин ва ҳур жамият кўриш орзусида юрган баримизни бу жамият устунларини авваламбор ўз шууримизда қуришнинг ўзиëқ нақадар мураккаб ва секин жараëн бўлажагидан сергак торттиради.

www.ozodlik.org саҳифасига келган шарҳларнинг аксарида¸ мавзунинг сўз эркинлиги дин¸ хусусан Ислом ақидаларини танқид қилиш эркинлигини ҳам билдирадими¸ деган мазмунда қўйилишининг ўзиëқ эҳтиросли айбловлар¸ хусусан "бундан фитна ҳиди келмоқда"¸ қабилидаги ëрлиқ ëпиштиришларга сабаб бўлди. Қизиғи¸ бу айбловни АҚШ ва Европанинг сўз ва эътиқод эркинлиги таъминланган давлатларида ўтирган муштарийларимиз ëзмоқда.

Бундай айбловлар¸ Каримов ҳукуматининг фикрига фикр билан жавоб бера олмаëтгани мухолифатчиларга террорчи¸ Тошкент йўриғига юрмаган тақводорларга эса ваҳҳобий ëки ҳизбчи ëрлиғини ëпиштириши билан айни ҳодиса эмасмикин?

Журналист фақатгина бизга ëқмаган мавзуни кўтаргани учунгина унга қора тамға босиш¸уни сазойи қилишга чақириш бугун ҳукуматда ўтириб¸ ўзгача фикрловчининг тагини қуритаëтган ҳукумат билан лойимиз бир жойдан олингани белгиси эмасмикин?

Баҳсга¸ унда кўтарилган мавзу ва бу мавзуни кўтарганни ëзғириш¸ унга қарши нафрат кампанияси бошлаш учунгина қўшилишнинг ўзиëқ шууримизда муаммога ечим излаш¸ бу ечимни босиқ ва маданий бир тортишув орқали топиш истагидан кўра¸ айбни бировга тўнкаш¸ ҳамма бало учун кимнидир (ўзимиздан бошқа ҳаммани) айблашнинг шартли рефлексга айлангани ифодаси эмасмикин?

Ўзбекистондаги мустабидлик учун ëлғиз бир одам – Ислом Каримов айбдор¸ Ислом ва мусулмонлар дуч келаëтган аксар муаммолар сионистлар фитнаси¸ Ғарбда мусулмонларга экстремист ва фундементалист сифатида қаралиши учун сўз эркинлигини ниқоб қилган нияти бузуқ журналистлар айбдор¸ деган қарашларимиз билан Ўзбекистондаги муаммолар учун ўзидан бошқа ҳаммани айблайдиган Ўзбекистон режими баëнотлари ўртасида моҳиятан бирор тавофут борми?

“Ислом ва сўз эркинлиги: Чегара қайда?”
мавзуидаги мубоҳасага келаëтган шарҳлардан туғилган яна бир таассурот¸ кўпчилигимизнинг дин ва диндор¸ Ислом ва мусулмон ўртасидаги сарҳадни қориштириб юборишимиз бўлиб кўринди. Баҳс давомида ¸ гарчи Обидхон қори Назаров¸ бу тавофут ҳақда бир неча бор тўхталган бўлса-да¸ Озодликка қаҳрли сўзлар йўллаган айрим муштарийларимиз¸ мулла ëки имомнинг ҳажв қилинишини ҳам Исломга шак келтириш¸ Исломни ëмонотлиғ қилишнинг нопок усули деб баҳолашибди ва ўз фикрларига шак келтирган журналистни халқаро жиноят судига тортишни талаб қилишибди.

Ислом битта¸ ўзини мусулмон деб билган эса¸ бир миллиарддан ошиқ. Ўзини мусулмон деб¸ бошига “Оллоҳу акбар!” деб ëзилган яшил пешонабанд боғлаб¸ Ислом туғи остида бегуноҳ одамларни ўлдираëтганлар¸ ëхуд мустабидлик¸ зулм ва ëлғонни исломий суралар билан легитимлаштираëтганлар ҳам айни шундай ëндашув сабаб дахлсиз қолмаëтирми? Ислом ва мусулмон тушунчалари ўртасида ювилиб бораëтган сарҳадларни қайта белгилаш фурсати етмадими?

Гапимнинг индаллосиданоқ айтганим каби¸ Озодлик сайтига кўчган баҳс¸ унга келаëтган ва каттагина қисми сайт юзини кўрмаëтган ҳақорат ва нафратга тўла шарҳлардан кети кўринмаëтган саволлар туғилмоқда.

Келинг¸ бу саволларга биргаликда жавоб топишга уринайлик.
XS
SM
MD
LG