Линклар

logo-print

Opel ширкати сотилди


Германия канцлери Ангела Меркел АҚШнинг автомобил ишлаб чиқарувчи GM ширкати ўзининг Германиядаги Opel компаниясини Магна гуруҳига сотишини эълон қилди.

Канада ва Австрия иштирокидаги Магна концорциумига Россиянинг “Сбербанк”и ҳам аъзо бўлган.

- Биз олдинга қадам ташладик ва Opel ўз фаолиятида янги саҳифа очиши мумкин, дея оламиз. Мен ушбу масалани касаба уюшмалари раҳбари жаноб Франц билан яна бир бор муҳокама қилдим. Аммо хурсандчиликни ҳозирданоқ нишонласак бўлади, деди Ангела Меркел.

Германиядаги Opel корхоналарида камида 25 минг киши ишлайди. Мазкур компания тақдири Ангела Меркелнинг сайловолди кампаниясида катта рол ўйнади.

Эришилган келишувга мувофиқ Магна гуруҳи “Opel”нинг 55 фоиз акцияларини сотиб олади. 35 фоиз акциялар АҚШ ширкати ихтиёрида қолса, 10 фоиз акциялар эса корхона ишчиларига ўтадиган бўлди.
XS
SM
MD
LG