Линклар

logo-print

АҚШда 11 сентябр қурбонлари хотирланади


Бугун АҚШда 2001 йил 11 сентябрда содир этилган террор ҳужумлари қурбонлари хотирланади. Саккиз йил аввалги фожеада қарийб 3 000 одам нобуд бўлган эди.

Бугун Нью-Йорк шаҳрида эрталабки соат 8. 46 да, яъни 8 йил олдин Жаҳон савдо маркази биносига олиб қочилган биринчи учқич келиб урилган дақиқада ҳалок бўлганларни хотирлаб, сукут сақлаш маросими бўлиб ўтади.

Маросимлар, шунингдек, Вашингтон шаҳри ва Пенсильвалия штатида ҳам бўлиб ўтади. Террор ҳужумлари Ал-Қоида тармоғи тарафидан уюштирилган эди.
XS
SM
MD
LG