Линклар

Обама Wall Streetда чиқиш қилади


АҚШ президенти Барак Обама ўз маъмурияти молиявий бўҳронни енгиш учун нималар қилгани ҳақда душанба куни Wall Streetда нутқ сўзлайди.

Ўз чиқишида Обама ҳукуматнинг молиявий сектордаги иштирокини камайтириш борасидаги мажбуриятлар ва келажакда бундай бўҳрон қайталаши олдини олиш учун АҚШ ва бошқа давлатлар нималар қилиши кераклигига ҳам тўхталади.

Обаманинг ушбу чиқиши Lehmаn Brothers банки касодга учраганидан роппа-роса бир йил ўтиб Wall Streetда янграйди.
XS
SM
MD
LG