Линклар

logo-print

Вашингтон Теҳроннинг янги таклифларидан қониқмади


АҚШ Давлат департаменти вакилларининг таъкидича, Эроннинг ўз ядровий дастурига оид таклифлари халқаро ҳамжамиятни ташвишга солаётган асосий жиҳатларни эътиборга олмаган.

Чоршанба куни Эрон ўз таклифларини ядровий дастур борасида музокара олиб бораётган олти давлатга тақдим этган эди.

Айни пайтда АҚШ расмий Теҳрон ядровий қуролга эга бўлиш имкониятини сақлаб қолишга уринаётгани хусусида жиддий хавотир билдирмоқда.

АҚШ Давлат департаменти расмийларига кўра, Ҳозирда БМТнинг беш доимий аъзоси ва Германия Эрон таклифларига расмий жавоб ҳозирламоқда.
XS
SM
MD
LG