Линклар

Туркманистонда амнистия эълон қилинди


Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов муқаддас Рамазон ойи муносабати билан мингдан зиёд маҳбусни авф этиш ҳақида фармон берди.

Ҳукумат назоратидаги туркман матбуотининг ёзишича, авф ҳақидаги президент фармони инсонпарварлик ва раҳмдиллик тамойилларидан келиб чиқиб эълон этилган.

Туркманистонда авваллари ҳам амнистия эълон қилинган ва ҳар доим бундай амнистиялар мамлакат қамоқхонларидаги сиёсий маҳбусларни четлаб ўтган.

Бу сафарги авфнинг ҳам сиёсий маҳбусларга нисбатан қўлланиши борасида бирон маълумот йўқ.
XS
SM
MD
LG