Линклар

Покистонда толибон матбуот котиби ушланди


Покистон армияси толибон ҳаракатининг Сват водийси бўйича матбуот котиби Муслимхон ва яна таниқли тўрт жангарини қўлга олди.

Армия баёнотида айтилишича, жангарилар муваффақиятли ўтказилган амалиётлар чоғида қўлга олинган.

Покистон ҳукумати Муслимхон ва қўлга олинган яна бир жангари Маҳмудхон учун 121 минг доллар мукофот пули эълон қилган эди.

Покистон расмийларига кўра, жорий йил бошида Сват водийсида жангариларга қарши олиб борилган амалиётлар натижасида минтақа толибон жангариларидан тозаланган, бироқ таниқли дала қўмондонлари қўлга олинмаган.
XS
SM
MD
LG