Линклар

Ҳолбрук афғон сайловларини ҳимоя қилди


АҚШ президентининг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук Афғонистонда ўтказилган президент сайлови танқидчиларини олдиндан хулоса чиқармасликка чақирди.

БиБиСи билан суҳбатда Ҳолбрук¸ сайловга оид бирор жиддий хулоса чиқариш учун сайлов комиссияси овозларни санаш жараёнини ниҳоясига етказиши лозим, деган фикрни билдирди.

Пайшанба куни БМТ ҳомийлигида тузилган Сайлов бўйича шикоятларни ўрганиш комиссияси қайд этилган қонунбузарчиликлар туфайли Афғонистон бўйлаб 83 сайлов участкасида берилган овозларни бекор қилиш ҳақда топшириқ берди.

Афғонистон Мустақил сайлов комиссияси эса¸ бундан аввал овозларнинг 90 фоизи санаб бўлингани ва иқтидордаги президент Ҳамид Карзай сайловчиларнинг 54 фоиз овозини олганини билдирди.
XS
SM
MD
LG