Линклар

Яманда гаровга олинган ўзбекистонлик озод қилинди


Яманда номаълум шахслар томонидан гаровга олинган Ўзбекистон фуқароси озод қилинди.

Маҳаллий расмийларга кўра, қуролланган номаълум шахслар пайшанба куни Мариб вилоятидаги шифохоналардан бирида ишловчи ўзбекистонлик врачни ўғирлаб кетган.

Бугун “Ройтерс” ахборот агентлиги Яман хавфсизлик кучларига таяниб, Ўзбекистон фуқароси озод қилинганини маълум қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда Ўзбекистон фуқароси соғ омон ва у Мариб вилоятидаги меҳмонхонага келтирилган.

Бундан бир оз аввал маҳаллий сайтлардан бири ўзбекистонлик врачни ўғирлаган шахсларнинг ҳукуматдан ўз қариндошини озод этишни талаб қилгани тўғрисида хабар тарқатган эди.


.
XS
SM
MD
LG