Линклар

АҚШ 9/11 қурбонларини хотирламоқда


Бугун АҚШда 2001 йил 11 сентябрда содир этилган террор ҳужумлари қурбонлари хотирланмоқда.

Саккиз йил аввалги фожеада қарийб 3 000 одам нобуд бўлган эди.

Бугун Нью-Йорк шаҳрида эрталабки соат 8. 46 да, яъни 8 йил олдин Жаҳон савдо маркази биносига биринчи учқич келиб урилган дақиқада ҳалок бўлганларни хотирлаб, сукут сақлаш маросими бўлиб ўтди. Нью-Йоркдаги фожеада ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонлик Гавҳар Қамариддинова ҳам бўлган.

Маросимлар, шунингдек, Вашингтон шаҳри ва Пенсильвалия штатида ҳам бўлиб ўтди.

- Биз янги куч ва ғайрат билан ушбу ваҳшийликни содир этган ва ҳануз бизга қарши режа тузаётганларга қарши ҳаракат қиламиз. Мамлакатимизни ҳимоя қилишда ортга чекинмаймиз. Ал-Қоида ва унинг иттифоқчиларини таъқиб қилишда қўлимиз қалтирамайди, деди Барак Обама Вашингтонда ўтказилган хотира маросимида.
XS
SM
MD
LG