Линклар

Қудратли давлатлар Эронни музокараларга чорламоқда


АҚШ ва унинг ҳамкорлари яқин келажакда Теҳрон ядровий дастури масаласида Эрон ҳукумати билан кўп томонлама музокаралар бошлашга умид билдирмоқда.

АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Филип Кровлининг айтишича, ядровий дастур борасида қудратли давлатларга тақдим қилинган Эрон таклифлари кўпгина саволларга жавоб бермаганига қарамай, ушбу масалада музокаралар бошлаш учун имконият яратилган.

Кровли, агар Эрон ядровий дастур масаласида жиддий музокаралар бошлашдан бош тортса, АҚШ ва унинг ҳамкорлари, яъни БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия вакиллари Теҳрон ҳаракатларидан керакли хулоса чиқариб олишларини маълум қилди:

- Биз Эрон расмийлари билан учрашиш иштиёқидамиз ва бунга умид қилмоқдамиз. Ядровий дастур масаласига жиддий ёндошишни истаймиз. 5+1 доирасида Эрон таклифларини синчковлик билан ўрганишни хоҳлаймиз. Бироқ, агар Эрон музокаралар бошлаш таклифига жиддий ёндошмаса, АҚШ, халқаро ҳамжамият ва Хавфсизлик кенгаши бундан ўзига хулоса чиқариб олади, деди АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили.
XS
SM
MD
LG