Линклар

logo-print

Каримов ШҲТ расмийларини қабул қилди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 11 сентябр куни Оқсаройда ШҲТ бош котиби, Минтақавий аксилтеррор тизими ижроия қўмитаси директори ва Миллий мувофиқлаштирувчилар кенгаши иштирокчиларини қабул қилди.

Ўзбекистон раҳбарининг таъкидича, ШҲТ саккиз йиллик фаолияти давомида минтақавий ва глобал хавфсизлик архитектурасини шакллантиришда муҳим рол ўйнаётган нуфузли халқаро ташкилотга айланган.

ЎзАнинг хабар қилишича, Ислом Каримов, шунингдек, Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги даврида ташкилот фаолиятининг устивор йўналишларидан бири ШҲТнинг амалдаги механизмларини ташкилот хартиясида белгиланган мақсадлар, вазифалар ва тамойилларга мос тарзда такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат эканлигини таъкидлаган.

"Учрашувда ШҲТ фаолиятининг устивор йўналишлари ва 2009-2010 йилларга мўлжалланган аниқ режалар муҳокама қилинди", дейилади ЎзА агентлиги хабарида.
XS
SM
MD
LG