Линклар

Қундузда тўқнашув рўй берди


Афғонистон Қундуз вилоятида тунда рўй берган тўқнашувларда полициянинг етти ходими ва Толибоннинг 11 нафар жангариси нобуд бўлди.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, Толибон жангарилари Дурай минтақасида полиция назорат пунктига ҳужум қилган.

Шунингдек, расмийларга кўра, тўқнашувдан сўнг полициянинг бир ходими бедарак йўқолган ва мазкур ходимнинг жангариларга алоқаси борлиги таҳмин қилинмоқда.

Афғонистоннинг бошқа минтақаларига қараганда анча тинч ҳисобланган Қундуз вилоятида сўнгги пайтда бир нечта ҳужумлар содир этилди.
XS
SM
MD
LG