Линклар

НАТО ўз ҳаракатларини изоҳлади


НАТО қўмондонлиги чоршанба куни ғарблик журналистни озод этиш учун ўтказилган амалиётда қўшимча талафотнинг олдини олиш мақсадида маҳаллий журналист жасадини ташлаб, ортга чекинишга мажбур бўлганини маълум қилди.

НАТОнинг бугун эълон қилинган баёнотида айтилишича, “New York Times” нашри журналисти озод қилингач ва маҳаллий журналистнинг жангарилар ўқидан ҳалок бўлгани тасдиқлангандан сўнг халқаро кучлар жанг майдонидан чекинишга мажбур бўлган.

Мазкур амалиётда британиялик аскар ва бир аёл ҳам нобуд бўлган.

Айни пайтда афғонистонлик журналистлар ўз ҳамкасбининг ўлимида НАТО кучларини айблади.


XS
SM
MD
LG