Линклар

Туркманистон газ лойиҳаларига содиқ қолади


Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов ўз давлати газ экспорт йўлларини даверсификация қилишга содиқ қолажагини таъкидлади.

Туркманистон матбуотида эълон қилинган баёнотда Бердимуҳаммедов Хитой, Покистон ва Афғонистон орқали Ҳиндистонга газ етказиб бериш ҳамда ЕИ қувватлаб келаётган Наббуко лойиҳалари келажакда яхши самара беришини қайд этди.

Туркманистон президентининг фикрича, барча лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун Туркманистонда етарлича газ заҳиралари мавжуд.

Айни пайтда Туркманистон президенти Қозоғистоннинг Актау шаҳрида давом этаётган Касбийбўйи давлат раҳбарлари саммитида иштирок этмоқда.

Актауга тўпланган Қозоғистон, Россия, Озарбайжон ва Туркманистон президентлари минтақавий ҳамкорлик, жумладан, иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG