Линклар

logo-print

Толдиқўрғон ёнғинида 38 киши нобуд бўлди


Қозоғистоннинг Толдиқўрғон шаҳридаги наркодиспансерда рўй берган ёнғин оқибатида камида 38 киши нобуд бўлди.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, ёнғин бугун эрта тонгда рўй берган ва диспансер ходимлари бинодан 40 дан ортиқ одамни эвакуация қилган, қолган беморларни эса қутқаришга улгурмаганлар.

Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқ эмас. Мамлакат бош вазири Карим Масимов махсус тузилган қўмитага рўй берган фожеа юзасидан пухта текширув ишлари олиб бориш тўғрисида топшириқ берган.
XS
SM
MD
LG