Линклар

Афғонистонда зўравонликлар яна авж олди


Афғонистон бўйлаб рўй берган зўравонликларда жами 50 дан зиёд тинч аҳоли вакиллари, маҳаллий полиция ходимлари ва жангарилар нобуд бўлди.

АҚШ қўшинлари қўмондонлиги ҳам жангарилар билан рўй берган отишмаларда америкалик беш аскар ҳалок бўлганини билдирди.

Хабарларга кўра, зўравонликлар мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида рўй берган.

Афғонистон Ички ишлар вазирлигига кўра, Ўрузғон вилоятида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 14 киши нобуд бўлган. Қундуз вилоятида эса махсус амалиёт чоғида Толибон ҳаракатининг 10 дан зиёд жангариси ўлдирилган.

Афғонистондаги зўравонликлар 20 август куни ўтказилган президент сайлови якуний натижаларининг эълон қилиниши кутилаётган даврга тўғри келди.

Шу кунгача эълон қилинган натижаларга кўра, амалдаги президенти Ҳамид Карзай сайловчиларнинг 54 фоиз овозини тўплаган. Бироқ шикоятларни ўрганувчи махсус қўмита қайд этилган қонунбузарчиликлар туфайли Ҳамид Карзай яхши натижага эришган минтақаларда берилган овозлардан аксарини бекор қилди.
XS
SM
MD
LG