Линклар

logo-print

Медведев туркман президенти билан учрашмоқда


Россия президенти Дмитрий Медведев Туркманистонга сафар қилди.

Россия раҳбари Туркманбоши шаҳрида ўз ҳамкасби Қурбонқули Бердимуҳаммедов билан сўзлашувлар олиб бормоқда.

Учрашув арафасида Дмитрий Медведевнинг ёрдамчиси Сергей Приходко томонлар туркман газини Россияга етказиб беришни қайта тиклаш масаласи устида ишлаётганини маълум қилди.

Приходко, шунингдек, ҳар иккила давлат газ компаниялари яқин келажакда Россияга газ етказиб беришни бошлаш ва унинг нархи борасида музокаралар олиб боришини билдирди.

Апрел ойида Туркманистонни Россия билан боғловчи асосий газ қувурида рўй берган портлашдан сўнг Ашхобод Россияга газ етказиб беришни деярли тўхтатиб қўйган эди.
XS
SM
MD
LG