Линклар

Вашингтонда Обама режасига қарши намойиш бўлди


АҚШ пойтахтида ўн мингдан зиёд киши президент Барак Обаманинг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш дастурига қарши норозилик намойиши ўтказди.

Консерватив руҳдаги ташкилотлар томонидан уюштирилган намойиш иштирокчилари Барак Обама режаларининг АҚШни социализм ва синишга олиб келиши юзасидан ташвиш билдирдилар.

Барак Обама эса Миннеаполис шаҳрида 10 мингдан зиёд одам олдида қилган чиқишида ўз режасини ҳимоя қилиб, уни ҳаётга татбиқ этишда ортга чекинмаслигини билдирди.

Обама режаси қонунга айланиши учун АҚШ Конгресси тасдиғидан ўтиши лозим.
XS
SM
MD
LG