Линклар

Намойишчилар устидан маҳкама давом этади


Эрон суди 14 сентябр куни июн ойидаги президент сайловидан сўнг бўлиб ўтган намойишлар чоғида қўлга олинган фуқаролар устидан бошланган маҳкама жараёнини давом эттиради.

ИРНА агентлигининг хабар қилишича, душанба куни бошланадиган маҳкамага Эрон ахборот агентликлари ходимлари киритилади, бироқ хорижий матбуот вакиллари маҳкама қўйилмайди.

Эрон ҳукумати июн ойидаги намойишлар чоғида қўлга олинган 140 дан зиёд фуқарони маҳкамага тортган.

Маҳкамада жавобгарликка тортилганлар орасида таниқли ислоҳотчилар, ҳуқуқ фаоллари ҳамда Буюк Британия ва Франция элчихоналарининг маҳаллий ходимлари бор.
XS
SM
MD
LG