Линклар

logo-print

Эронда яна бир ислоҳотчи судланиши мумкин


Эрон президенти маъмурияти Маҳмуд Аҳмадийнажодни ҳақоратлагани учун таниқли ислоҳотчи диний уламо Оятуллоҳ Юсуф Саний устидан махсус судга шикоят қилмоқчи.

Эрон матбуотининг хабар қилишича, президент маъмуриятининг қонуний масалалар бўйича идораси шикоят аризасини тайёрлаб бўлган ва аризани яқин қелажакда махсус судга тақдим қилади.

Ўтган ой қаттиққўл сиёсат тарафдори бўлган “Жаван” нашри Юсуф Санийни президент Маҳмуд Аҳмадийнажодни ҳақоратлаганликда айбланган эди.

Эрон мухолифати тарафдори бўлган Саний эса мазкур айбловларни кескин рад қилди.

XS
SM
MD
LG